Шанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларга қор ёғиб ўтади

Дата: 12:09, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Шанба, 19 ноябр куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларга қор ёғиб ўтади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечаси қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 6-8° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° илиқ, Навоий вилояти шимолида 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 3-8° илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечасию кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: