Шанба куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
Тошкент. 4 октябрь. ЎзТАГ – Шаанба, 5 октябрь куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: misterbag.com.ua