Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий-ғарби ва Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 12:13, 20-11-2015.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Шанба, 21 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий-ғарби ва Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади, қолган жойларда ёмғир ёғиши башорат қилинмоқда, туман тушиши мумкин, мамлакатнинг тоғли ва тоғолди туманларида қўчки хавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли туманларида кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: