Шанба куни Ўзбекистоннинг талайгина ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 14:09, 01-11-2019.

Тошкент. 1 ноябрь. ЎзТАГ – Шанба, 2 ноябрь куни Ўзбекистоннинг талайгина ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 20-22° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: tvoymalysh.com.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: