Шанба куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидан ташқари барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 градусдан ошади
Тошкент.15 март. ЎзТАГ – Шанба, 16 март куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидан ташқари барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 градусдан ошади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с га етади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 22-24° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 16-21° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечки пайт қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Кўчки хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: nuz.uz