Шанба куни Ўзбекистоннинг уч вилоятида ҳаво ҳарорати 40 даражага яқинлашмоқда

Дата: 14:34, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Шанба, 15 июл куни Ўзбекистоннинг уч вилоятида ҳаво ҳарорати 40 даражага яқинлашмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 28-33 иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: