Шанхайда Ўзбекистондаги сайловларнинг шаффофлиги муҳокама қилинди

Дата: 20:46, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Шанхайда бўлиб ўтган брифингда Чжоушан шаҳри ва Чжэцзян провинцияси ташқи ишлар департаменти вакиллари Ўзбекистондаги парламент сайловларининг шаффофлигини муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий сайлов комиссияси хабарига асосланган ҳолда.

Брифинг  Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулиги томонидан ташкиллаштирилди.

Чжэцзян провинцияси ташқи ишлар департаменти паспорт-визалар бўлими директори Ван Хонвэй ҳар қандай давлат органлари аралашувисиз сайловлар ўтказилишини таъминлайдиган Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақомининг берилгани алоҳида эътиборга лойиқ жиҳат ҳисобланишини айтди.

Чжоушань шаҳар ҳукумати ҳузуридаги ташқи ишлар департаменти директори Фан Вэй Ўзбекистоннинг аввалбошданоқ ўз зиммасига олган мажбуриятга, яъни қонун устуворлигига оғишмай риоя қилиб келаётганини эътироф этди. “Сайлов кампаниясининг барча босқичида очиқлик ва шаффофлик таъминланиши ҳамда қонунчиликда кузатувчилар учун кафолатларнинг кўзда тутилгани, шубҳасиз, диққатга моликдир”, – деб таъкидлади у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: