“Шарқ тароналари”да 66 мамлакат мусиқачилари қатнашади

Дата: 10:20, 22-08-2015.

Самарқанд. 22 август. ЎзТАГ – Яқинда Самарқандда очилган 10- “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали да 66 мамлакат мусиқачилари қатнашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фестиваль матбуот маркаидан хабар қилишларича, “Шарқ тароналари” юбилей танловида турли мамлакатларга мансуб янги иштирокчилар, хусусан, Бутан, Португалия, Комор ороллари, Коста-Рика, Маврикия, Мавритания, Перу, Словения, Эквадордан келган мусиқачилар илк марта қатнашадилар.
Анъанавий равишда фестиваль доирасида илмий-назарий конференция ўтказилиб, бу йили у Шарқ халқлари мусиқий маданиятининг бирлигига бағишланган. Конференция доирасида ёшлар учун қатор маҳорат дарслари ҳам ўтказиш режалаштирилган.  
Фестиваль кунлари Самарқанд хунармандлар маркази ва Тиллақори мадрасасида халқ амалий санъати ва хунармандллик кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.
“Чорсу” галереясида шаҳар рассомлари экспозицияси ўтказилади.
Жорий йилги фестивални 200 маҳаллий ва хорижий ОАВ ёритиши кутилмоқда. Бунинг учун Самарқанд давлат чет тиллари институтида матбуот маркази ташкил қилинган.
10- “Шарқ тароналари” фестивали 25-30 августда бўлиб ўтади.
Тадбир 1997 йилдан бери давлат раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ЮНЕСКО шафелигида қатор вазирликлар, миллий телерадиокомпания, “Ўзбекнаво” бирлашмаси ва Композиторлар уюшмаси ҳамда Самарқанд ҳкимияти кўмагида ўтказилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: