Шарм-аш-Шайх Ўзбекистондан борган биринчи тўғридан-тўғри авиарейсни қабул қилди

Дата: 16:14, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Якшанба, 22 октябрда Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳри халқаро аэропорти Ўзбекистондан борган биринчи тўғридан-тўғри авиарейсни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Akhbar el-Yom нашрига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, самолёт мисрга 188 туристлар ва Миср йўналишини ривожлантириш ниятида бўлган сайёҳлик агентликликларининг вакилларини олиб борган.

Шу ойнинг сўнгида Шарм-аш-Шайхга яна бир рейс қўйилиши режалаштирилган.  Экспертларнинг таъкидлашларича, “бу Миср учун ҳам янги бозор бўлиб, Ўзбекистондан рейслар сони кўпайиши кутилмоқда”.

Араб республикаси сайёҳлик саноати мутахассисларининг сўзларига кўра, “Шарм-аш-Шайхга туризм ҳажмининг деярли 60% ташкил этган россия рейсларининг йўқлиги шароитида, тармоқдаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш бўйича чоралар доирасида янги сайёҳлик йўналишларини очиш устида иш кетмоқда”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: