Шавкат Мирзиеев бош вазир ўринбосарини ишдан олиб, бошқасини тайинлади
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарини ишдан олиб, ўрнига бошқасини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 августдаги фармони билан куни Улуғбек Убайдуллаевич Рўзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раислиги ҳамда бош вазир ўринбосари – Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбарининг бошқа бир қарорига мувофиқ, Нодир Отажонов бош вазирнинг янги ўринбосари этиб тайинланди.
Бугунга қадар Н.Отажонов “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси бошқаруви раиси бўлган.