Шавкат Мирзиеев Мун Чжэ Инни Жанубий Корея президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади ва Ўзбекистонга таклиф қилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чже Инни Корея Республикаси Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“25 йиллик дипломатик муносабатлар давомида Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида чинакам дўстона алоқалар, мустаҳкам стратегик ҳамкорлик муносабатлари, икки томон кун тартибининг барча масалалари юзасидан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида конструктив мулоқот ўрнатилди”, - деб эътироф этилган давлат раҳбарининг мактубида.
Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида узвийлик ва босқичма-босқичликни сақлаб қолган ҳолда келажакда ҳам Корея Республикаси билан дўстлик ва конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлаш ёълидан боради”, - деб таъкидлади.
Бундан ташқари, Мирзиёев Мун Чже Инни ўзи учун қулай бўлган вақтда мамлакатга ташриф билан бўлишга таклиф қилди.
Эслатиб ўтамизки, 9 майда Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловлар собиқ президент Пак Кын Хега коррупция айби қўйилиши билан боғлиқ жанжалдан сўнг ўтказилди.
Шу сабабли ҳам янги сайланган президент бирон бир ўтиш даврисиз давлат раҳбари ваколатларини қўлга киритди.
Корея Республикаси президенти сайловларида “Тобуро” Демократик партияси раҳбари Мун Чжэ Ин қўлга киритди.