Шавкат Мирзиеевнинг виртуал қабулхонасига 15 минг мурожаатлар келиб тушди
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – 10 кун ичида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 15 минг мурожаатлар келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қабулхона матбуот хизматининг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фаолиятининг биринчи 10 куни ичида 15 минг мурожаат келиб тушди.
4 октябр кунига янги рекорд ўрнатилди: бир кунлик мурожаатлар сони 2 мингдан ортди!”, - деб таъкидланади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ҳукумат порталида жорий йилнинг 25 сентябрида очилган эди. Бу ерда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳар қандай муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлари қабул қилинади.