Шавкат Мирзиеёв миллий валюта ва ички бозорлардаги нархларинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади

Дата: 16:39, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев миллий валюта ва ички бозорлардаги нархларинг  барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу баёнотни у Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви доирасида қилди.

“Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва эришилган иқтисодий ўсиш суръатларини ривожлантириш, миллий валютамиз, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини янада ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги ролини қисқартиш, хусусий мулкни ривожлантириш ва уни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун устуворлигини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган”, - дейилади партия сайтида жойлаштирилган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: