Шавкат Мирзиеёвга президентлик сайловларида ғалабаси муносабати билан қутловлар келиш давом этмоқда
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Шавкат Мирзиеёвга президентлик сайловларида ғалабаси муносабати билан қутловлар келиш давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
“Сайловда ишончли ғалабангиз Ўзбекистон халқининг Сизга ва Сизнинг раҳбарлик салоҳиятингизга бўлган юксак ишончининг ифодасидир. Сизнинг доно раҳбарлигингизда Ўзбекистонда тараққиёт ва фаровонлик йўли давом эттирилишига ишонаман”, - деб таъкидлади ўз табригида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф.
Мактубда айтилишича, Покистон Ўзбекистон билан дўстлик муносабатларини ғоят юксак қадрлайди. “Бу алоқалар кўп асрлик диний, маданий ва тарихий ришталар билан мустаҳкамланган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам янада ривожланиб бораверишига аминман. Бу борада Сиз билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёрман”, – дейилади Покистон ҳукумати бошлиғи мактубида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марокаш Қироли Муҳаммад VI, Малайзия Бош вазири Дато Сри Мохд Нажиб, Хорватия Республикаси Президенти Колинда Грабар-Китарович, Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик Ташкилоти Ижроия Қўмитаси Раиси Махмуд Аббос, “Чайна рейлвей танел груп” бошқаруви раиси Юй Баолинь, Япония фан ва технологиялар агентлиги президенти Мичинари Хамагучи, “Агротек” компанияси президенти, жамоат арбоби (Австрия) Борис Кандов,
Германия – Ўзбекистон жамияти президенти Вольф Бауэрлардан ҳам қутловлар олди.