Шавкат Мирзиёев 5 апрелда Россияга давлат ташрифи билан боради

Дата: 13:47, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни давлат ташрифи билан Москвада бўлади, деб ёзади “Комменсантъ” газетаси РФ давлат таркибларидаги манбага асосланган ҳолда.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ташрифга тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган ҳолда, унинг аниқ санасини очиқламади.

“Бу Шавкат Мирзиёевнинг Россияга президент сифатидаги илк ташрифи бўлади. У Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши, Пушкин номидаги давлат санъат музейида “Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар” (Ўзбекистон) кўргазмаси очилишида қатнашиши кутилмоқда”, - дейилади мақолада.

Ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, олдин Ш.Мирзиёев ишчи ташрифи билан Туркманистонда ва расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: