Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб келди

Дата: 09:23, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига (АҚШ) етиб келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм кутиб олди”, - деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Ш.Мирзиёев 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. 

“Президентимиз ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши режалаштирилган”, - деб аниқлаштирилади хабарда.

Шунингдек, ўзбек давлати раҳбари кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: