Шавкат Мирзиёев Афғонистон президентига Ҳиротдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 17:47, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Ҳиротдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади. Мактубда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Президентга ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирилди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамизки, жангариларнинг Ҳирот шаҳридаги шиитлар масжидига хужуми натижасида 29 киши қурбон бўлиб, 64 киши яраланди.

ТАСС маълумотига кўра, икки террорист ибодат пайтида мажидга хужум уюштирган. Қўриқчиларни отиб ташлаган жангарилар бино ичига кириб, ташриф буюрувчиларга қарата ўқ отишган ва бир неча граната ташлашган. Шундан кейин ўзларини портлатиб юборганлар.

Афғонистондаги гуруҳларнинг ҳеч бири хужумни ҳозирча ўз зиммасига олгани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: