Шавкат Мирзиёев Афғонистонда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига тасалли сўзлари йўллади

Дата: 12:30, 10-02-2017.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллаб, унда мамлакат раҳбарияти ва афғон халқига чуқур таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 7 февралда Қобул шаҳрида Олий суд биноси олдида портлаш содир этилган эди. Бошланғич маълумотларга кўра, портлаш мина жойлаштирилган автомобиль воситасида амалга оширилган.

Шунингдек, портлаш ҳудкуш террорчи томонидан Олий суд ходимлари иш куни охирида иш жойларини тарк этаётган пайтида амалга оширилган деган тахмин ҳам бор. ОАВ маълумотларига кўра, Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги камида 20 киши қурбон бўлгани, 38 киши касалхоналарга олиб кетилгани ҳақида хабар қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: