Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига етиб келди

Дата: 12:04, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилинади жума куни давлат раҳбарининг сайтида.

“Давлатимиз раҳбари Андижонга ташрифи давомида ана шу режалар, Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,5% ўсган.

Вилоятда 5 мингга яқин саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Маҳсулотларнинг 95%дан ортиғи автомобилсозлик, енгил саноат, кимё, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати тармоқларида ишлаб чиқарилмоқда. Асака шаҳридаги “Женерал моторс Ўзбекистон” қўшма корхонаси бу борада алоҳида ўринга эга.

Вилоят деҳқонлари мамлакатимиз пахта ва ғалла хирмонининг 8-9%ини, мева-сабзавотнинг 11,5%ини етиштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: