Шавкат Мирзиёев ҳар бир шаҳар ва туманда халқ қабулхоналари очиш ҳақида топшириқ берди

Дата: 16:02, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманида давлат раҳбарининг халқ қабулхоналари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига ассоланган ҳолда.

Ушбу хужжат республикада янги уч таркиб – Ўзбекистон Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият юритишининг қонуний асосларини белгилайди.

“Янги таркибларнинг асосий вазифалари орасида – аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини таъминлаш кабилар бор”, - деб таъкидланади хужжатда.

Шунингдек, келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши, тизимлаштирилиши ва кўриб чиқилиши устидан назорат қилиниши бўйича ягона электрон ахборот тизимини яратиш кўзда тутилмоқда.

 Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш устидан назорат ўрнатиш мақсадида Президент девони таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати тузилади.

Шунингдек, давлат раҳбари турли даражадаги амалдорларга қатор топшириқлар берди. Хусусан, у жойларда сайёр чиқишларни ташкил этиш ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳар ойда шахсий ҳисобот топшириш беришни тайинлади.

Айни пайтда президент давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талаблари ва нормаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жавобгарлик хусусида қатъий огоҳлантирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: