Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни президентик сайловларида ғалаба билан табриклади

Дата: 16:07, 22-05-2017.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ш.Мирзиёев мактубида сайловлар натижаси “Эрон халқининг Сиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга нисбатан билдирган юксак ишончи намунаси”, - деб қайд этди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро манфаатли шерикликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишга эришади, деб ишонч билдирди.

“Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Эрон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: