Шавкат Мирзиёев Астанага ШҲТ йиғилишида иштирок этиш учун жўнаб кетди

Дата: 15:39, 08-06-2017.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди, деб хабар беради UzReport.uz.

Олдин хабар берилгани каби, саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Остона шаҳрида ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш бўйича Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO-2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: