Шавкат Мирзиёев “қатъий сиёсат”ни “охирига етказамиз”, деб ваъда берди

Дата: 15:04, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “қатъий сиёсат”ни “охирига етказамиз”, деб ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушба ваъда 12 июнда Тошкентда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида очиқланди.

“Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва давлат дастурларининг пировард мақсади аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга, уларнинг оғирини енгил қилиш ва халқ дастурхонининг тўкин-сочин бўлишини таъминлашга йўналтирилгани алоҳида таъкидланди. Шунинг учун ҳам жойларда халқ билан мулоқот, аҳолини ўйлантираётган ташвиш ва муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш асосида қабул қилинаётган ҳар бир қонун, фармон ва қарор ижроси қаттиқ назоратга олиниши ва сўзсиз бажарилиши лозимлиги уқтириб ўтилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

“Бу бизнинг доимий, қатъий сиёсатимиз ва уни албатта охирига етказамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: