Шавкат Мирзиёев Австриянинг янгидан сайланган президентини табриклади

Дата: 00:16, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленни Австрия Республикаси Федерал президенти сайлангани муносабати билан табриклади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“Мактубда таъкидланганидек, мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги сермаҳсул ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятларга эга”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленнинг юқори лавозимдаги фаолияти мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига йўналтирилган Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳар икки томон манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олишга асосланган анъанавий дўстона ва яқин муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида, 4 декабрда Австрияда қайта сайловлар бўлиб ўтди. Унда “яшиллар” номзоди Александр Ван дер Беллен ғалаба қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: