Шавкат Мирзиёев Бангладеш президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:17, 15-06-2017.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш президентига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакатингизнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: