Шавкат Мирзиёев Бангладеш президентига мамлакатда сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 18:24, 14-06-2017.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш президентига мамлакатда сув тошқинлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилинади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ш.Мирзиеев Абдул Ҳамидга мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан мактуб йўллади”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти “Бангладеш президентига ва дўст Бангладеш халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишини сўради”.

Эслатиб ўтамизки, ҳафта бошида Бангладешга кучли ёмғир ва сув тошқинлари ёпирилди. ТАСС маълумотларига кўра, камида 145 киши қурбон бўлган. Ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкин, чунки сув босган ҳудудлар ташқи дунёдан узилиб қолган.

Бангладешда юқоридаги ва бошқа табиий офатлардан ҳар йили юзлаб кишилар азият чекади. 2007 йилда кучли циклон натижасида бу ерда 4 мингдан зиёд киши қурбон бўлган ва бедарак кетган эди. 2009 йилда “Айла” циклони 179 кишини ҳаётдан олиб кетган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: