Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрмоқда

Дата: 15:43, 18-08-2017.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрмоқда, деб хабар беради ЎзТАГ жума куни.

“Давлатимиз раҳбари 18 август куни Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади”, - дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) хабарида.

Таъкидланишича, корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.

Эслатиб ўтамизки, мазкур комбинат Ўзбекистоннинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади. 1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: