Шавкат Мирзиёев бошқарувчилардан “юксак масъулият ва ташаббускорлик”ни талаб қилди

Дата: 14:46, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарувчилардан “юксак масъулият ва ташаббускорлик”ни талаб қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу талаблар 12 июнда Тошкентда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида очиқланди.

“Йиғилишда, айниқса, иқтисодиётни бошқариш соҳасида эски қолипдаги, реал ҳаётдан узоқ, юзаки ёндашувларга йўл қўйиб бўлмаслиги, бугунги шиддатли тараққиёт ҳамма соҳаларда вазиятни танқидий баҳолаб, уларни ривожлантиришда янгича усул ва самарали тизимларни, замонавий бошқарув усулларини жорий этишни, юксак масъулият ва ташаббускорликни талаб этишига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, давлат раҳбари ҳукуматнинг шу даврдаги фаолиятини таҳлил қилиб, ҳудудлар билан ишлаш, ҳар бир муаммони жойларга борган ҳолда, чуқур ва пухта ўрганиб, изчил ҳал этиш, самара ва натижадорлик Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашда муҳим мезон бўлишини таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: