Шавкат Мирзиёев Давлат божхона қўмитасининг янги раисини тайинлади

Дата: 15:26, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Давлат божхона қўмитасининг янги раиси тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Қўмитанинг янги раҳбари генерал-майор Муиджон Ваҳобович Тоҳирий тайинланди”, - деб таъкидлашди ДБҚда.

Қайд этиш зарурки, Тоҳирий 2013 йилдан бери Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳавфсизлик хизмати раҳбари, мамлакат раҳбарининг давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ДБҚ раҳбари лавозимида ишлаб келган Зоҳид Дусанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: