Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш тарафдори

Дата: 21:09, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш тарафдори, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда у Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашувда баён қилди.

“Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланган”, - дейилади ЎзА хабарида.

Шунинг билан бирга унда давлат идоралари фаолияти самарадорлигини ошириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва одил судловни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликка янада кенг имконият бериш, озуқабоп ва экспортбоп экинларни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: