Шавкат Мирзиёев енгил саноат корхоналарига қатор имтиёзлар берди

Дата: 17:07, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга мувофиқ енгил саноат корхоналарига қатор имтиёзлар берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Масалан, 2017 йил 1 январдан пахталик, аралаш ва ипак матолар, тайёр тикув маҳсулотлари ва кийимлар, пайпоқлар экспортидан олинган валюта даромадининг бир қисмини давлатга сотиш мажбурияти бекор қилинади.

“Бундан ташқари, енгил саноатда сармоя лойиҳалари доирасида олиб кирилиб, мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Қарорга мувофиқ, пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж ва тери маҳсулотлари ҳамда бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантерияси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналарга солиқ имтиёз ва енгилликлари берилган.

Хусусан, улар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулқ солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиғи, республика Йўл фонди тўловларидан озод қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: