Шавкат Мирзиёев Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилди

Дата: 20:32, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этишни маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, жамғарма маблағлари ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлаш, соҳа ходимларини рағбатлантириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.

“Фонд ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун солинадиган жарималарнинг 100%, фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10% ҳисобига шакллантирилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Шунингдек, янги таркибни молиялаштиришга кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25% ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100% йўналтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: