Шавкат Мирзиёев ЎФФ президентини “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Дата: 16:24, 06-07-2017.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 70 ёшни нишонлаётган Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов “Дўстлик” ордени билан тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қарорда айтилишича, Усмонов ушбу мукофотга давлат ва жамият бошқаруви органларида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилгани, халқаро аренада Ўзбекистон обрўъсини оширгани, ёш авлод тарбиясига қўшган ҳиссаси учун сазовор бўлган.

Табрикда Усмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бразилияда бўлиб ўтган 2016 йилги Олипиа ўйинларида энг юқори натижаларга эришганига ҳам эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамизки, Усмонов шунингдек, “Меҳнат шуҳрати” (1995 йил), “Фидокорона хизматлари учун” (2007) ва “Эл-юрт ҳурмати” (2011) орденлари соҳиби бўлиб, Осиё Олимпия кенгашининг “Олтин орден” ва ФИФАнинг “Хизматлари учун” мукофотларига ҳам лойиқ топилган.

Sports.uz нашри маълумотига кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ОФК  президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа ҳам юбилярга ўз табрикларини йўллаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: