Шавкат Мирзиёев фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишлари учун виртуал қабулхона очди

Дата: 16:46, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишлари учун pm.gov.uz виртуал қабулхонасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сизда ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки „ЎзЛиДеп“ ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин”, – дейилади виртуал қабулхона сайтида.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 рақами ёки “1000” қисқа рақамига қўнғироқ қилган ҳолда йўллаш мумкин. Аниқлаштирилишича, қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади.

“Газетп.uz” нашрининг Вазирлар Маҳкамасидаги манбалари маълумотларига кўра, ҳукумат вазирлик ва идоралар, жойлардаги давлат бошқаруви органлари раҳбарларига виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган. Бунда муаммоли масалаларни ечиш масаласига алоҳида урғу берилган.

Шунингдек, сайтда мурожаатлар учун онлайн шакл мавжуд бўлиб, бу ерда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари манзиллари ва алоқа рақамлари келтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: