Шавкат Мирзиёев Греция президентини табриклади

Дата: 15:48, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – 25 мартда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Греция Республикаси Президенти Прокопис Павлопулосни Мустақиллик куни билан қутлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, 25 мартда Греция ўз миллий байрами – Мустақиллик кунини нишонлайди. 1821 йилда айнан шу куни деярли 400 йиллик турк ҳукмронлигига чек қўйган қўзғолон бошланган эди. Греклар Усмонийлар қарамлигидан озод бўлган илк халқлардан бири бўлишган эди.

Сурат манбаи: http://www.newsbomb.gr/politikh/group?start=8900

Янгилик билан ўртоқлашиш: