Шавкат Мирзиёев Гулистонда бунёд этилиши режалаштирилаётган замонавий уйлар лойиҳалари билан ҳам танишди
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Гулистонда бунёд этилиши режалаштирилаётган замонавий уйлар лойиҳалари билан ҳам танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида бунёд этилиши режалаштирилаётган кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган кўп қаватли замонавий уйлар лойиҳаси билан ҳам танишди. Бундай уй-жойларни жамоатчилик иштирокида уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга имтиёзли кредит асосида адолатли равишда бериш лозимлиги таъкидланди”, - дейилади Ш. Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи якунлари бўйича президент матбуот хизмати сайтида жойлаштирилган ҳисоботда.
Бандан ташқари, Шавкат Мирзиёев вилоят пахта далаларида бўлиб, йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди, Гулистон тумани фермерлари билан ҳудудда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юқори унумли навларни экиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.