Шавкат Мирзиёев иккинчи марта Барселона халқаро муносабатлар марказининг рўйхатига кирди

Дата: 10:07, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи марта Барселона халқаро муносабатлар маркази томонидан тайёрланган 2017 йилда халқаро ҳаётнинг 40 асосий шахслари рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У биринчи марта рўйхатга 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов билан бирга кирган эди.

Рўйхат муаллифларининг қайд этишларича, Ўзбекистон етакчиси мамлакат Президенти этиб сайланганидан сўнг бу ерда “кўпчилик кутмаган, бироқ сифат жиҳатдан янгича муҳит ва некбинлик бошлангани” муносабати билан киритилган.

Рўйхатга шарҳда айтилишича, “бугунда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “ўзгача баҳор”ни бошидан кечирмоқда. У ўз фаолиятининг биринчи йили давомидаёқ барча прогноз ва қолипларга амал қилмаган ҳолда мамлакатни очиқлик сари етаклаш жараёнининг ташаббускори бўлди ва буни ўзбек ҳалқи жиддий ҳис қилмоқда”.

Сурат манбаи: https://www.kultura.uz/view_2_r_10872.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: