Шавкат Мирзиёев илк марта хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Дата: 16:23, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк марта хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари “Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Эдуардс Стипрайс, Қирғизистон Республикаси, Франция Республикаси, Италия Республикаси, Чехия Республикаси, Япония, Миср Араб Республикаси, Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Данияр Сидиқов, Виолен де Вильмор, Андреа Бертоцци, Ярослав Сиро, Нобуаки Ито, Амани ал-Итр, Аҳмет Башар Шен, Ҳишам бин Мишал ал-Сувейлимдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди”, - дейилади бунга доир матбуот хабарларида.

Президент Шавкат Мирзиёев элчиларни мамлакатда иш бошлаётгани билан самимий табриклаб, уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: