Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан етиб борди

Дата: 15:10, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан етиб борди, деб хабар беради сешанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ).

“Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевларнинг расмий учрашиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, мамлакатлар мадҳиялари янгради”, - деб хабар қилди ҚР президенти матбуот хизмати.

Давлат ташрифи доирасида А.Атамбоев ва Ш.Мирзиеевларнинг музокарлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли кенг доирадаги масалалар бўйича фикр алмашиб, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладидлар.

А.Атамбоев ва Ш.Мирзиеевлар музокаралар якунлари бўйича иккитомонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида қатнашиб, матбуот учун қўшма баёнот қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: