Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради

Дата: 18:10, 22-08-2017.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг ҚРдаги элчиси Комил Рашидов маълум қилди, деб хабар беради қирғиз ОАВлари.

“Тарафлар ушбу ташрифни тайёрлашмоқда, аниқ муддатлар ҳали аниқлаштирилади. Ташриф амалга ошади”, - деди Рашидов Бишкекдаги матбуот анжуманида журналистнинг Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга ташрифига доир саволига жавоб бера туриб.

 Эслатиб ўтамизки, 16 августда ҚР раҳбари Алмазбек Атамбоев билан учрашган  Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида иккитомонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялари ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисларида иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: