Шавкат Мирзиёев JV MAN Auto-Uzbekistan автокорхонасининг имтиёзлари муддатини узайтирди

Дата: 15:53, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ Auto-Uzbekistan автокорхонасининг қатор солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“JV MAN Auto-Uzbekistan автокорхонаси 2020 йилнинг 1 январига қадар юридик шахсларнинг даромад солиғи, қўшимча қиймат солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган мажбурий тўловлардан озод қилинади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси 2009 йил августда ташкил қилинган. Бугунги кунда корхона турли оғирликда юк ташувчи юк машиналари, махсус техникалар ишлаб чиқаради. Корхонанинг 51% акцияси “Ўзавтосаноат”га, 49% MAN немис ширкатига тегишли.

Янгилик билан ўртоқлашиш: