Шавкат Мирзиёев Канада бош вазирига Квебекдаги террорчилик ҳаракати муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 16:56, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Канада бош вазири Пер Жеймс Трюдога Квебекдаги террорчилик ҳаракати муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради мамлакат ТИВ матбуо хизмати чоршанба куни.

“Ш.Мирзиёев Канада Бош вазири Пер Жеймс Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади”, - дейилади хабарда.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Эслатиб ўтамизки, ўтган якшанба куни ниқобдаги икки ноъмалум шахс Квебекдаги Ислом маданият марказида тунги номоз пайтида ўқ отиш чиқарди. Бинода ўша пайтда 40тадан 100тагач киши бўлган. Канада ОАВ маълумотларига кўра, хужум натижасида 6 киши қурбон бўлган, 8 киши яраланган. Хужумда гумон қилинганлар қўлга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: