Шавкат Мирзиёев келгуси йил қишлоқда 15 минг қулай ва арзон уйлар қуришга ваъда берди

Дата: 17:37, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноября. ЎзТАГ – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев келгуси 2017 йил қишлоқда 15 минг қулай ва арзон уйлар қуришга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Юқоридаги пункт Мирзиеевнинг савловолди дастурида мавжуд.

“Аввало, қишлоқ аҳолисининг эҳтиёж ва талабларини ҳисобга олиб, Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури қабул қилинди. Унга биноан, 2017 йилда эҳтиёжманд оилалар учун бошланғич тўлов ҳажми икки баробар камайтирилиб, тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда”, - дейилади партия сайтида жойлаштирилган хабарда.

Таъкидланишича, мавзунинг дорзарблиги ҳозирда мамлакатда қишлоқ жойларда аҳолининг 50%, яъни 16 млни яшаши билан изоҳланади. Ҳар йили қишлоқларда ўз турар жойига эҳтиёжи бўлган 160 мингдан зиёд янги оилалар қурилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: