Шавкат Мирзиёев халқаро тоифадаги туристик марказ яратиш ҳақида топшириқ берди

Дата: 15:48, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистана президенти Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманида халқаро стандартлар тоифадаги туристик марказ яратиш ҳақида топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ерда яқин икки йил ичида “Moynaq City Center” савдо-туризм коплексини ташкил қилиш ва ўзига хос Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб квадрациклда учиш, Орол денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ билан даволаш, Оролнинг сертузли даволаш ванналарини қабул қилиш каби туристик хизматлар кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» мавзусида ҳар йили халқаро экофестивал ўтказиш, Орол денгизи балиқларидан 99 турдаги таомлар» номли Гастрономик фестивал ўтказиш, шунингдек, Қорақалпоқ халқ шоирлари Бердах ва Ажиниязга бағишланган Халқаро мусиқий-шеърий фестивалларини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўлкашунослик” музейини қайта реконструкция қилиш ва шу орқали денгиз ҳақидаги тарихий фотосуръатлар ва видеоёзувларни намойиш қилувчи замонавий 3-D технологиялар билан жиҳозлаш, қуриб бораётган Орол денгизи рамзи сифатида унинг қирғогида Мўйноқ Маякини қуриш ва унинг ёндош ҳолда «денгиз тўлқини шовқини» мусиқаси фони билан куй тартувчи кафе-ресторани қуриш ҳам режалаштирилмоқда.

Машҳур кемалар қабристони ҳам эътибордан четда қолмайди: Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудидаги 11 та кемани қайта тиклаш ва уларга қизиқиш юқори бўлган туристлар келувчи мамлакатлар номини бериш кўзда тутилган.

Маҳаллий ҳунармандчиликка ҳам катта эътибор қаратилади. Жумладан, Орол мавзуси ва денгизни тасвирловчи сувенирлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Қорақалпоқ ва Мўйноқ анъаналари тимсоли туширилган гилам тўқиш бўйича ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш режага киритилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: