Шавкат Мирзиёев ХХР раисига зилзилалар муносабати биоан ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:35, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Сичуань провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном туманида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мактуб йўллади.

“Вафот этганларнинг қариндош ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини, барча жабрланганларга тезда соғайиб кетишларини тилаб қолишимни етказиб қўйишингизни сўрайман”, - дейилади президентнинг ТИВ сайтида жойлаштирилган мактубида.

Олдин хабар берилгани каби, 8 август маҳаллий вақт билан 21.19да Хитойнинг Жанубий-ғарбидаги Сичуань вилояти Цзючжайгоу уездида 7 баллик зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, натижада 19 киши вафот этган, яна 343 жабрланган, булардан 13 киши оғир жароҳат олган, уларнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Олмота, Толдиқўрғон ва Жаркентда ер силкиниши кучи 4 балл, Қарағанда ва Усть-Каменогорскда 2 баллни ташкил қилган. Жабрланган ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Шундан сўнг қозоғистонлик сейсмологлар Хитой ҳудудида яна 7 ер ости силкинишини қайд этдилар. Уларнинг кучи 3,9 баллдан 5,4 баллгачани ташкил қилди. 4,2 баллик сўнгги зилзила 10 август Олмота вақти билан эрталаб 6.10да қайд этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: