Шавкат Мирзиёев кичик бизнесни кредитлаш тартибини соддалаштириш бўйича чораларни тасдиқлади

Дата: 18:24, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президентнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, эндиликда республикада юридик шахсни ташкил этмасдан янги рўйхатга олинган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади.

“Янги механизм янги рўйхатдан ўтган юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига фаолиятини амалга ошириш учун олинган товарларни гаров сифатида ҳисобга олган ҳолда энг кам иш ҳақининг 20 баробаригача миқдорда микрокредитлар ажратишни кўзда тутади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари томонидан тасдиқланган чораларга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 60 баробаригача миқдорда микрокредитлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги асосида ажратиш амалиёти кенгайтирилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари микрокредитларни расмийлаштиришда 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловларидан озод этилади.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу чоралар якка тартибдаги меҳнат фаолиятини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини янада оширишга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: