Шавкат Мирзиёев Колумбия президентига тошқин муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Колумбия президентига сув тошқини муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилади пайшанба куни ТИВ матбуот хизмати.
“Шавкат Мирзиёев Колумбия Республикаси президенти Хуан Мануэль Сантос Кальдеронга Путумайо провинциясида юз берган ва кўп сонли кишиларнинг қурбон бўлишига ва вайроналарга сабаб бўлган йирик табиий офат муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди”, - дейилади хабарда.
Давлат раҳбари мактубда барча колумбияликларга, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, яқинлари ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади.
Эслатиб ўтамизки, 1-апрелда Колумбияда кучли сув тошқинлари содир бўлди, дарёлар ўзанларидан чиқди. Мамлакат жанубий-ғарбидаги Мокоа шаҳрида кучли сел келди. Синьхуа агентлиги маълумотига кўра, сув тошқини натижасида камида 193 киши вафот этди, яна 202 киши жабрланди.