Шавкат Мирзиёев Кветтадаги теракт муносабати билан Покистон бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Дата: 10:03, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Давлат раҳбари Покистон Ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди”, - дейилади хабарда.

Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, сешанбага ўтар кечаси Покистонда террористлар Кветтадаги полиция академияга ҳужум уюштирди ва 250 кишини гаровга олган эди. Бунинг натижасида 60 нафардан зиёд киши қурбон бўлди ва 117 киши жароҳатланди. Полиция маълумотларига кўра, терактни уч террор уюштирган бўлиб, уларнинг барчаси ўлдирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: