Шавкат Мирзиёев Малайзия қиролини тахтга ўтиргани муносабати билан табриклади
Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад V Янг ди-Пертуан Агонг XVни Малайзия Подшоҳи сифатида тахтга ўтирганлиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Аминманки, Ўзбекистон ва Малайзия орасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари дўст халқларимиз равнақи йўлида бундан кейин ҳам изчил ривожланаверади” - деб ишонч билдирди давлат раҳбари.
“Ш.Мирзиёев Аъло Ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади”, - деб хулоса қилинади хабарда.