Шавкат Мирзиёев Марказий банк раисининг янги ўринбосарини тайинлади

Дата: 18:09, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий банк раисининг янги ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, Шерзод Ҳожизодаев Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланган.

Ш.Ҳожизодаев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида мутахассис лавозимидан бошлаган.

2006-2008 йилларда «Асака» банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2008-2010 йилларда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2010 йилдан ҳозирга қадар “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: